Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга «бойкот» эълон қилгани учун танқид қилинди
ARLINGTON, TEXAS - JULY 06: Lamine Yamal #19 of Spain interacts with Cristiano Ronaldo #7 of Portugal after the FIFA World Cup 2026 Round of 16 match between Portugal and Spain at Dallas Stadium on July 06, 2026 in Arlington, Texas. (Photo by Kevin C. Cox/Getty Images)
Жоркаеффнинг фикрича, жамоанинг бошқа юлдузлари керакли пайтда ташаббусни ўз қўлларига ола билишмаган.
«Бу Португалия терма жамоасида, уларнинг бутун иқтидорига қарамай, менга ёқмаган жиҳат — ҳамма гўёки масъулиятни Криштиануга ағдаришга ҳаракат қилгани бўлди. Қайсидир паллада Витинья, Бруну Фернандеш ва бошқалар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак эди. Криштиану ҳамма нарсани бир ўзи бажаришини кутиб ўтириш ярамайди. У ўйин тақдирини ҳал қилиши керак бўлган ягона футболчи эмас. Агар сиз Криштиану Роналдуни таркибга олдингизми, жамоа Криштиану Роналду учун ўйнаши керак, аммо бу ерда умуман бундай бўлмади. Унга ўз жамоаси бойкот эълон қилгани яққол кўриниб турди. Унга узатмалар беришмади ва у учун энг яхши шароитларни яратиб беришмади», — дея маълум қилди Жоркаефф.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Португалияликлар мусобақанинг 1/8 финал босқичида Испания терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.
