Ўзбекистон МТЖ Хитойдаги турнирда иштирок этади

Ўзбекистон МТЖ Хитойдаги турнирда иштирок этади

21 сентябрдан 6 октябргача давом этадиган навбатдаги ФИФА кунлари доирасида Хитой йирик халқаро турнирга мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, мазкур мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам таклиф олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, турнирда мезбон Хитойдан ташқари Жаҳон чемпионати–2026 иштирокчилари бўлган Африка, Жанубий Америка ва Шимолий Америка терма жамоалари қатнашиши мумкин.

Европа терма жамоалари эса ушбу даврда УЕФА Миллатлар лигаси баҳсларида иштирок этадигани сабабли, мусобақада қатнашмайди.

Агар ушбу маълумот расман тасдиқланса, ушбу турнир Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионатидан кейин ва Осиё Кубогидан олдин яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: