Угандада қурғоқчилик сабабли 16 киши очликдан вафот этди

Угандада қурғоқчилик сабабли 16 киши очликдан вафот этди

Уганданинг Караможа минтақасида узоқ давом этган қурғоқчилик ҳосилни бутунлай нобуд қилганидан кейин камида 16 нафар маҳаллий аҳоли вакили очликдан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб, BBC хабар берди.

Минтақада анъанавий тарзда экиш мавсуми бошланадиган апрел ойидан бери деярли ёғингарчилик бўлмагани сабабли деҳқонлар озиқ-овқатсиз қолган. Қурғоқчилик маккажўхори, жўхори ва соя экинларини нобуд қилиб, минглаб оилаларни яшаш воситаларидан маҳрум этган.

Уганда бош вазири Робина Наббанжанинг маълум қилишича, ҳукумат жабрланган ҳудудлар учун зудлик билан қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишни режалаштирмоқда ва биринчи ёрдам аҳолига етиб боришни бошлаган.

Экспертлар минтақада такрорланаётган гуманитар инқирозларни иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши ва чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши билан боғламоқда.

Маълумот учун, 2022 йилда ушбу ҳудуд худди шундай оғир очликни бошдан кечирган бўлиб, ўшанда 2200 дан ортиқ киши унинг қурбонига айланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: