Ҳиндистон савдо кемасига қилинган ҳужумни қоралади, аммо Эронни тилга олмади
Якшанба куни Ҳиндистон расмийлари Ҳўрмуз бўғозида Кипр байроғи остида ҳаракатланаётган ва бортида 11 нафар ҳинд фуқароси бўлган савдо кемасининг ўққа тутилишини йўл қўйиб бўлмас ҳолат деб атади. Бу ҳақда Hindustan Times хабарига кўра, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
«Биз бугун эрталаб Уммон қирғоқлари яқинида GFS Galaxy тижорат кемасига қилинган ҳужумни қоралаймиз. Бортдаги 11 нафар Ҳиндистон фуқаросидан 10 нафари қутқариб қолинди, яна бир нафари бедарак йўқолган», — дея нашр Ҳиндистон ТИВ баёнотидан иқтибос келтиради.
Газетанинг таъкидлашича, баёнотда ҳужумга алоқадор бўлиши мумкин бўлган Эрон номи тилга олинмаган.
Баёнотга кўра, Ҳиндистоннинг Уммондаги элчихонаси маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда қидирув-қутқарув операциясини олиб бормоқда. Деҳли Маскатга кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди ва минтақадаги савдо кемалари ҳамда фуқаролик инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш, халқаро сувларда навигация эркинлигини қайта тиклашни талаб қилди.
