Ўмон Эронга Ҳўрмуз бўғозида юк ташиш йўналишларини икки қисмга ажратишни таклиф қилди
Ўмон Эронга Ҳўрмуз бўғозида юк ташиш йўналишларини икки қисмга ажратишни таклиф қилди — CNN.
Таклифга кўра, жанубий йўналиш Ўмон ҳудудий сувлари орқали ўтади ва кемалар учун одатдаги эркин ҳаракатланиш тартиби сақлаб қолинади. Шимолий йўналиш эса Эрон ҳудудий сувлари орқали ташкил этилиб, ундан фойдаланиш учун Теҳроннинг олдиндан розилиги талаб қилинади. Бироқ ушбу йўналиш бўйича транзит тўловлари ундирилмайди.
CNN манбаларининг маълум қилишича, мазкур ташаббус юзасидан музокаралар давом этмоқда. Ўмон ва Эрон расмийлари ушбу масалани Ўмон пойтахти Маскатда муҳокама қилган.
