Петербургда еттинчи қаватдан қулаган болани қутқарган ўзбекистонлик мукофотланди

Петербургда еттинчи қаватдан қулаган болани қутқарган ўзбекистонлик мукофотланди

Ҳайрулло Ибадуллаев «Барчаси Ғалаба учун!» мукофотининг «Оддий қаҳрамонлар» номинацияси ғолиби бўлди, деб ёзади @radiosputnik_spb.

У шу йил февраль ойида етти ёшли болани ерга тушишига бир метр қолганда ушлаб қолган. Ҳодиса вақтида ўзи ҳам жароҳат олган, аммо боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Аввалроқ у Шавкат Мирзиёев фармони билан “Жасорат” медали билан, шунингдек, Тигран номидаги мукофот ва “Қутқаришда кўрсатган жасорати учун” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: