Россия ҳужуми оқибатида Қора денгизда олти нафар денгизчи ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолган

Россия ҳужуми оқибатида Қора денгизда олти нафар денгизчи ҳалок бўлди, тўрт киши бедарак йўқолган

Россия қўшинлари Қора денгизда, Одесса соҳиллари яқинида Гвинея-Бисау байроғи остидаги фуқаролик кемасига ракета зарбаси берди. Украина Тикланиш, инфратузилма ва транспорт вазири Николай Калашникнинг хабар беришича, олти нафар денгизчи ҳалок бўлган, яна тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

«Экипажнинг 8 нафар аъзосини қутқаришга муваффақ бўлинди. Улардан икки нафари тан жароҳати олган. Афсуски, ҳозирги вақтда 6 нафар денгизчининг ҳалок бўлгани маълум, яна 4 киши бедарак йўқолган», — дейди Калашник.

Унинг айтишича, қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Аввалроқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия томонидан Туркия эгалик қиладиган ва Гвинея-Бисау байроғи остидаги «Golden Leo» кемасига учта қанотли ракета билан зарба берилгани ҳақида хабар берган эди.

Калашникнинг аниқлик киритишича, кема маккажўхори ортилгандан сўнг Украина портидан чиқиб кетаётган бўлган. Бортда 18 киши: Сурия ва Ҳиндистоннинг 17 нафар фуқароси, шунингдек, украиналик лоцман бўлган. Россия расмийлари ва ҳарбийлари кемага қилинган ҳужум юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: