Саудия Арабистони Умра визаси тартибини ўзгартирди
Эндиликда бир йиллик кўп марталик умра визаси билан мамлакатда жами 90 кундан ортиқ бўлган зиёратчилар ундан қайта фойдалана олмайди.
Кейинги сафар учун янги виза расмийлаштириш талаб этилади.
Ҳар бир ташриф олдидан эса Nusuk платформаси орқали алоҳида Умра рухсатномасини олиш мажбурий этиб белгиланди.
