Саудия 1 йиллик Умра визасини жорий қилди
Ўзбекистон фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкин бўлган янги кўп марталик Умра визаси ишга туширилди.
📅 Виза 365 кун амал қилади ва унинг эгаси Саудия Арабистонига бир неча марта кириши мумкин. Бир йил давомида мамлакатда жами 90 кунгача қолишга рухсат этилади.
Зиёратчилар ҳар бир ташриф олдидан «Nusuk» платформаси орқали Умра рухсатномасини расмийлаштириши керак.
