Украина мағлубиятга учрамоқда, бироқ йўқотишларни камайтиришни истамаяпти

Украина мағлубиятга учрамоқда, бироқ йўқотишларни камайтиришни истамаяпти

Украина Қуролли кучлари (УҚК) можаро ҳудудида мағлубиятга учрамоқда, аммо Киев Россия билан тинчлик келишуви тузиш орқали мамлакатга етказилган зарарни камайтиришга уринмаяпти. Бу ҳақда Чикаго университети профессори Жон Миршаймер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина жанг майдонига назар ташланадиган бўлса, Россия Қуролли кучлари у ерда ғалаба қозонаётганини кўриш мумкин.

“Улар украиналикларни чекинтирмоқда. Украина армияси ноилож аҳволда. <…> Натижада Украина можародан ночор, қолоқ давлат сифатида чиқиши мумкин”, – деди Миршаймер.

Шу билан бирга, профессор Украина ўзи учун энг мақбул шартларда тинчлик ўрнатиш имкониятини қўлдан бой берганини таъкидлади.

Киев сулҳ тузиши ва Украина бетараф давлат эканлигини тан олиши, сўнгра Москва билан муносабатларни яхшилаш учун барча чораларни кўриши керак эди. Шу тариқа, украиналиклар ўз йўқотишларини минималлаштирган бўларди, аммо можаро бошқа йўналишда давом этди, дея ҳисоблайди эксперт.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: