Қибрай тумани прокуратурасининг сохта ходими қўлга олинди

Қибрай тумани прокуратурасининг сохта ходими қўлга олинди

Қибрай тумани прокуратурасининг сохта ходими ушланди.

2007 йилда туғилган К.Х. онасига тегишли «Cobalt» автомашинасини бошқариб юрган вақтда, ўзини гўёки Тошкент вилояти Қибрай тумани прокуратурасининг ходими эканлигини айтиб, ўзидаги сохта гувоҳномани кўрсатиб юрганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.

Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва ИИБ ЙҲҲБ ходимлари билан 2026 йил 12 июл куни Қибрай тумани «Ғ.Ғулом» МФЙ ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилаётган вақтда фуқаро К.Х.«Cobalt» автомашинасини бошқариб келаётганида тўхтатилган.

Фуқаро К.Х. ИИБ ЙҲХБ ходимлари қонуний чора кўрмаслиги учун ўзини гўёки Қибрай тумани прокуратурасининг ходими эканлигини айтиб, ўзидаги сохта гувоҳномани кўрсатиб, жавобгарликдан қочмоқчи бўлган. К.Х.га маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Автомашина назорат тартибида кўздан кечирилган вақтда автомашина ўриндиғидан бошқа давлат рақам белгиси аниқланган.

Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чақирилиб, фуқаро К.Х.дан бир дона гувоҳнома, бир жуфт давлат рақам белгиси олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 13 июлда Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда прокуратура департаментининг сохта ходими ушланганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: