Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик дорилар ёқиб йўқ қилинди
Ижро ҳаракатлари давомида жами 41 минг дона тиббий дори воситалари йўқ қилинган.
Бувайда туман судининг 2026 йил 29 апрелдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Ғ.га оид жиноят иши бўйича мусодара қилиниши белгиланган 66 турдаги жами 41 319 дона тиббий дори воситаларини йўқ қилиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва белгиланган тартибда ижрога қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида умумий қиймати 1 миллиард 926 миллион 709 минг 615 сўм бўлган дори воситалари қонунчилик талабларига мувофиқ сақланиб, йўқ қилиш учун тайёрланди.
2026 йил 15 июль куни Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида мазкур дори воситалари махсус тартибда тўлиқ йўқ қилинди. Шу тариқа суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.
