Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директори Акмалхон Ортиқов бир нечта баҳолаш компаниялари вакиллари билан бирга жуда кўп миқдордаги талон-торожликларда айбланмоқда.
Аввалроқ давлат раҳбари ишдаги эпизодлардан бирини очиқлаб, бозор қиймати камида 250 млрд сўмлик ер участкаси ёпиқ аукционга чиқарилиб, 120 млрд сўмга сотиб юборилганини айтганди.
