Энди Грин карта ютсангиз ҳам Америкага кета олмаслигингиз мумкин
Грин карта учун 100 минг долларлик гаров талаб қилиниши мумкин – АҚШ ОАВ.
Трамп маъмурияти Америка консулликлари орқали доимий яшаш имкониятларига ариза топширганлардан 100 минг долларлик гаров пули талаб қиладиган тизимни кўриб чиқмоқда.
Бу билан Вашингтон иммиграция оқимини кескин камайтиришни режа қилган бўлиши мумкин. Янгилик тасдиқланса, гаров грин картага ҳам тааллуқли бўлади.
