Франция Теҳрондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилди
Франция Эрондаги хавфсизлик вазияти кескинлашгани муносабати билан Теҳрондаги элчихонаси ходимларини мамлакатдан эвакуация қилди.
Маълум қилинишича, эвакуация хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида амалга оширилган. Шу билан бирга, Франция ҳукумати ўз фуқароларига ҳам Эронга сафар қилишдан сақланиш ёки зарурат бўлмаса мамлакатни тарк этиш бўйича тавсияларини янгилади.
Теҳрондаги дипломатик ваколатхона фаолияти чекланган тартибда давом эттирилиши мумкинлиги айтилмоқда. Расмийлар эвакуацияга минтақадаги беқарор вазият ва хавфсизликка оид таҳдидлар сабаб бўлганини билдирган.
