Қирғизистон дронлар ва хусусий самолётлар учун осмонни ёпади
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри, шунингдек, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида барча турдаги учувчисиз аппаратлар, хусусий самолётлар, вертолётлар ва парапланлар парвози вақтинча тақиқланади.
ЦА | Новости Центральной Азии хабарида келтирилишича, чекловлар ШҲТ ва Марказий Осиё саммитлари, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳамда F1H2O сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати вақтида амал қилади.
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиб, уларнинг техникаси мусодара қилиниши мумкин.
