ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати белгиланди
Адлия вазирлиги Қўшилган қиймат солиғининг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатини (рўйхат рақами 3905, 21.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 4 сентябрдаги ПФ–153-сон Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) «ноль» фоизлик ставкаси қўлланилади.
Шунга кўра, ҚҚСнинг «ноль» ставкаси қўлланиладиган 516 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхати тасдиқланди.
Ушбу Рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммаси қайтариб берилади, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига мазкур маблағлар 3 кун ичида автоматлаштирилган тартибда қайтарилади.
