ФИФА «Барселона»га кунлик товон пули тўлашни бошлайди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг миллий терма жамоа йиғинида жиддий жароҳат олгани сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Marca нашрининг хабар беришича, футболчининг тикланиш жараёни узоқ вақт талаб этгани боис, унинг терма жамоаси шафелигида ФИФА Клубларни ҳимоя қилиш дастури (Club Protection Programme) доирасида Каталония клубига ҳар куни тахминан 20 548 евро миқдорида компенсация тўлаб боради.
Маълумот учун, ушбу дастур футболчилар терма жамоалар сафида жароҳат олиб, 28 кундан ортиқ муддатга сафдан чиққан тақдирда, уларнинг маошини қоплаш мақсадида клубларга моддий ёрдам ажратишни назарда тутади.
