Япон аёллари 41-рекордни ўрнатди

Япон аёллари 41-рекордни ўрнатди

Япония аёлларнинг узоқ умр кўриши бўйича ўртача умр давомийлиги бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Япония аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда етакчиликни сақлаб қолди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда япон аёлининг ўртача умр кўриш ёши 87,33 йилни ташкил этган.

Эътиборли томони, Япония аёллар умр кўриш давомийлиги бўйича 41 йилдан буён жаҳонда етакчи бўлиб келмоқда.

Япон эркакларининг ўртача умр кўриш ёши 81,35 йилни ташкил этди. Бу борада улар дунёда еттинчи ўринда — Швеция, Норвегия, Италия ва яна бир нечта мамлакат Кунчиқар юртдан олдинда.

Бир неча йил аввал COVID-19 пандемияси туфайли Японияда ўртача умр давомийлиги бироз пасайган эди. Бироқ 2023 йилдан бошлаб бу кўрсаткич яна ўсиш нуқтасига етди ва ва пандемиядан олдинги даражадан ҳам юқорилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: