ЕИ мусодара қилинган Россия нефтини эгаларига товон пули тўламаган ҳолда сотишга рухсат берди

ЕИ мусодара қилинган Россия нефтини эгаларига товон пули тўламаган ҳолда сотишга рухсат берди

​»Российская газета» хабарига кўра, тегишли механизм Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинди. Янги қоидалар Европа мамлакатлари томонидан ҳибсга олинган танкерлардаги нефтни кейинчалик сотиш ва ташиш учун санкциялардан чиқариш имконини беради.

​Ҳужжат, шунингдек, олиб қўйилган нефтни ЕИ ҳудудида вақтинча сақлаш ва уни бирлашманинг божхона ҳудудига жойлаштиришга рухсат беради. Нашрнинг таъкидлашича, санкцияларнинг 21-пакети қабул қилингунга қадар амалдаги эмбарго мусодара қилинган юкни фойдани унинг эгасига топширмасдан реализация қилишга йўл қўймас эди.

​Келгусида янги механизм Россия экспортининг бошқа товарларига, хусусан ғаллага ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: