Павел Дуров халқаро қидирувга берилгани айтилмоқда
Telegram асосчиси Павел Дуров Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълумотларга кўра, унга давом этаётган жиноий тергов доирасида террорчилик фаолиятига кўмаклашиш билан боғлиқ айбловлар қўйилган.
Ҳозирча ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи ёки Павел Дуров томонининг изоҳи келтирилмаган.
