Хитойлик қоровул саккизинчи уринишда нуфузли университетга ўқишга кирди
31 ёшли Ян Сяо ҳар йили санъат академиясига кириш имтиҳонларидан йиқилган, токи, навбатчилик вақтида йўловчи аёл ўғлига уни кўрсатиб, «мана шу қоровул амакига ўхшаб қолмаслик учун яхши ўқишинг керак», деган гапни айтмагунча. Ян сигма режимини ёқиб, ҳар куни ишдан кейин бутун кучини ўқишга берди ва ниҳоят, имтиҳонларни муваффақиятли топширди.
