Украинадаги полигонда портлаш содир бўлди

Украинадаги полигонда портлаш содир бўлди

Украинанинг Хмелницкий вилоятидаги ҳарбий ўқув полигонида ўқ-дорилар портлаши содир бўлди, натижада тўрт нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олди.

Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, жароҳатланганлар тезда касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи аниқланмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудда жойлашган бир нечта ҳарбий хизматчилар билан алоқа узилди. Қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Терговчилар тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги ва шахсий таркибини сўроқ қилишни бошладилар.

Таъкидланишича, ўқ-дорилар портлаши тўхтатилгандан ва ўқув полигонига хавфсиз кириш таъминлангандан сўнг, воқеа жойини текшириш ўтказилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: