АҚШ ва Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарба беришни муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмасига зарба беришни муҳокама қилмоқда

АҚШ ва Исроил Эроннинг энергетика инфратузилмаси объектларига янги зарбалар бериш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда CBS News манбаларга таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, эҳтимолий ҳужумлар Эроннинг энергетика объектларига қаратилган бўлиб, операция АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери энергетика соҳасига қарши энг йирик кампаниялардан бири бўлиши мумкин.

Манбаларнинг таъкидлашича, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. АҚШ президенти Дональд Трамп операцияни ўтказишга ҳозирча сўнгги рухсатни бермаган.

CBS News қайд этишича, Вашингтон ва Тель-Авив эҳтимолий зарбаларни душанба куни жаҳон молия бозорлари очилишидан олдин якунлаш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда. Бу энергия ташувчилари нархлари ва халқаро савдога эҳтимолий таъсирни камайтиришга қаратилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: