Францияда сув инқирози: кичик дарёлар сатҳи рекорд даражада пасайди

Францияда сув инқирози: кичик дарёлар сатҳи рекорд даражада пасайди

Франциядаги кичик дарёлар ва сойлардаги сув сатҳи июль ойи охирида йилнинг шу давридаги тарихий энг паст кўрсаткичга етди.

Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.

Франция Биологик хилма-хиллик бюроси (OFB) ҳисоботига кўра, мамлакат рекорд даражадаги қурғоқчиликка дуч келмоқда. 1373 та кичик дарё бутунлай қуриб қолган, бу рақам фақат июль ойида 550 дан ортиққа ошган.

 

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирги вазият 2022 йилдаги тарихий қурғоқчиликдан (ўшанда 112 та камроқ сой қуриб қолган) ошиб кетди.

 

Мамлакат бўйлаб жиддий қурғоқчилик қайд этилган, аммо Вендедан Гранд Эстгача бўлган ҳудудлар, шунингдек, Франция жанубининг марказий қисми энг кўп зарар кўрган.

 

Бу фалокатли вазиятга бу ёзда учта иссиқлик тўлқини, май ойидаги эрта иссиқлик тўлқини ва доимий антициклон туфайли узоқ вақт ёғингарчилик йўқлиги сабаб бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: