Қирғизистонда инсон жасадини кремация қилиш тақиқланди

Қирғизистонда инсон жасадини кремация қилиш тақиқланди

 

Садир Жапаров дафн қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритди.

 

Энди Қирғизистонда инсон жасадлари, шунингдек, аборт қилинган ёки ўлик туғилган ҳомилаларни кремация қилиш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, шахси аниқланмаган ёки қариндошлари томонидан олиб кетилмаган жасадлар фақат ерга дафн этилади.

 

Крематорийлар эса фақат тиббий муолажалардан кейин қоладиган биологик чиқиндиларни санитария талабларига мувофиқ йўқ қилиш учун ишлатилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: