Рустем Умеров Украина ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди
Умеров 2025 йил июлига қадар Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаган, кейин эса Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби этиб тайинланган.
Энди мазкур лавозимни Игорь Клименко эгаллайди. У аввалроқ Украина мудофаа вазири бўлиши кутилган, аммо жамоатчилик босими сабаб бу лавозимдан воз кечган эди.
