Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон қўшма мудофаа шартномасини имзолашга тайёрланмоқда

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон қўшма мудофаа шартномасини имзолашга тайёрланмоқда

Reuters агентлиги маълум қилишича, Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида қўшма мудофаа ҳамкорлигига оид шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Ҳужжат 7 август куни имзоланиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Саудия Арабистонига ташриф буюради. У ерда Эрдўғон валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳамда уч кунлик ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ўтказади.

Хабарга кўра, сўнгги вақтларда уч давлат хавфсизлик соҳасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш ва дипломатик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлида фаол қадамлар ташламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: