Coca-Cola банкалардаги айрим ёзувларни блоклади

Coca-Cola банкалардаги айрим ёзувларни блоклади

2025 йилдан компания харидорларга банкаларга интернет орқали қисқа ёзув тушириш имконини берган.

Бироқ тизим айрим ибораларни рад этиб, бошқаларини қабул қилган.

Fox News маълумотига кўра, “Исо — Раббий” va “Фаластинга озодлик” каби ёзувлар блокланган, айрим баҳсли ибораларга эса рухсат берилган.

Масалан, “Атеистман va бундан фахрланаман” ҳамда “Исроилни қўллаб-қувватлайман” деган ёзувлар қабул қилинган.

Coca-Cola буни техник муаммо деб изоҳлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: