Россия Киевдаги дронлар омборини йўқ қилди
“Киев-3” транспорт ва логистика марказига берилган ракета зарбаси натижасида 50 000 квадрат метр майдонга эга омбор йўқ қилинди.
Ушбу объектда 15 000 тагача учувчисиз аппаратлар, жумладан, термал камералари билан жиҳозланган дронлар ва бошқарув станциялари сақланган, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Киевдаги “Новая Почта” терминалига ҳам зарба берилди. У ерда икки мақсадли товарлар, жумладан, узоқ ва ўрта масофали дрон компонентлари сақланган.
