Қозоғистонга кўчаётган ўзбекистонликлар сони кескин камайди

Қозоғистонга кўчаётган ўзбекистонликлар сони кескин камайди

Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетаётганлар сони сўнгги йилларда сезиларли даражада камайди. Бироқ Ўзбекистон мамлакатга энг кўп кўчиб бораётган давлатлар орасида етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Қозоғистонга доимий яшаш учун қарийб 2,9 минг киши кўчиб ўтган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49,2 фоизга камайиб, сўнгги беш йил ичидаги энг паст натижага айланган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон қўшни республикага энг кўп мигрант юборган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаган. Мамлакатдан борганлар Қозоғистондаги жами ташқи миграция оқимининг 36,1 фоизини ташкил этган.

Таққослаш учун, 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Қозоғистонга 3 418 киши кўчиб ўтган бўлса, 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 5 693 нафарга етган. Жорий йилда эса у қарийб 2,9 минг нафаргача камайган.

Кўчиб борганларнинг қарийб 2 минг нафари этник қозоқлар бўлган. Уларнинг 1 743 нафари, яъни 60 фоиздан кўпроғи Олмаота ва Манғистау вилоятларига жойлашган. Яна 535 киши ёки 18,5 фоизи Олмаота ва Остона шаҳарларини танлаган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида 41 нафар қозоғистонлик Ўзбекистонга доимий яшаш кўчиб келган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 32 нафарни ташкил этган. Натижада икки давлат ўртасидаги миграция салдоси Қозоғистон фойдасига 2 853 кишини ташкил қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: