УЕФА Россия бўйича расмий қарор қабул қилди

УЕФА Россия бўйича расмий қарор қабул қилди

Россия футбол иттифоқи клубларнинг еврокубоклардан четлатилиши оқибатида рейтингда антирекорд натижа қайд этди.

Sports.kz хабарига кўра, Россия УЕФАнинг беш йиллик коэффициентлар жадвалида 26-ўриндан 30-ўринга тушиб кетди. Натижада мамлакат Озарбайжон, Словакия, Болгария ва Сербияга ўз ўрнини бўшатиб берди.

Россия 2022 йил феврал ойидан буён расмий халқаро мусобақаларда иштирок этмаяпти ва УЕФАдан фақат минимал компенсация балларини олмоқда. 30-поғона эса Россия учун XXI асрдаги энг ёмон натижа бўлди.

Агар рейтингдаги пасайиш давом этса, Россия клублари халқаро майдонга қайтган тақдирда ҳам еврокубокларда иштирокни саралаш босқичларининг илк давраларидан бошлашларига тўғри келиши мумкин.

Маълум қилинишича, Россия клублари еврокубокларга энг эрта 2027/2028 йилги мавсумда қайтиши мумкин. Чунки УЕФА уларнинг четлатилишини расман 2026/2027 йилги ўйин мавсуми давомида ҳам сақлаб қолди.

Россия футбол расмийлари, жумладан РПЛ раҳбари Александр Алаев, 2027 йил кузини мамлакат клубларининг халқаро майдонга тўлиқ қайтиши учун энг реал ва оптимистик муддат сифатида баҳоламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: