Ислом Махачев UFC тарихида кетма-кет 17 та ғалаба қайд этган илк жангчига айланди
Россиялик спортчи ирландиялик Иен Гэрри устидан ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан ғалаба қозонди.
Беш раунд давом этган жанг 49:46, 49:46, 48:47 ҳисоблари билан якунланди.
Бу Махачевнинг ММА’даги 29-ғалабаси бўлди. У фаолиятида бир марта мағлубиятга учраган.
Ғалабадан сўнг Махачев: “Биз, Россия, дунёда биринчи эканимизни исботладик. Барча рекордларни янгилаймиз”, деди у.
