Ўшда “Бандит” операцияси: 5 та жиноят фош этилди
17-18 август кунлари Ўш шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Бандит” тезкор-профилактик тадбири ўтказилди.
24.KG та’кидлашича, операция давомида аввал содир этилган 5 та жиноят фош этилган ва гумонланувчилар тергов органларига топширилган. Шунингдек, криминал муҳитга алоқадор, аввал судланган 9 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Тадбир давомида 107 та автомобиль жарима майдончасига қўйилди, 8 нафар маст ҳайдовчи ва ноқонуний тонировка учун 11 киши ушланди. Жами 783 нафар ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солинди.
