Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилади
“Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (446-сон, 18.08.2026 й.) қабул қилинди.
🏛 Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтит ҳузурида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази (Марказ) ташкил этилади.
🔰 Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
➖ мактабгача таълим соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
➖ ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг мактабгача таълим дастурлари ва усуллари билан боғлиқ қўшма тадқиқотлар ўтказиш;
➖ болаларни эрта ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этиш;
➖ 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш ва даврий ҳисоботлар тайёрлаш;
➖ мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларни қайта тайёрлашда янги ёндашувларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро тренинг, семинар ва конференцияларни ташкил этиш.
