Алмати — Тошкент йўналишидаги поездларда илк бор фақат аёллар ва қизлар учун вагон пайдо бўлади
1 октябрдан бошлаб Алмати — Тошкент йўналишидаги поездларда илк бор фақат аёллар учун мўлжалланган вагон пайдо бўлади. Унда 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам сафар қилиши мумкин, аммо фақат катта ёшли ҳамроҳи билан.
Яъни, эркакларга ушбу вагонда ҳаракатланиш тақиқланади. Янги формат аёллар даврасида саёҳат қилишни афзал кўрадиган йўловчилар учун жорий этилмоқда.
