Россия Буюк Британиянинг Украина ва ундан ташқаридаги ҳарбий объектларига зарба бериш билан таҳдид қилди

Россия Буюк Британиянинг Украина ва ундан ташқаридаги ҳарбий объектларига зарба бериш билан таҳдид қилди

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Украина томонидан Россия ҳудудида Буюк Британия қуролларини қўллаган ҳолда уюштирилган зарбаларга жавоб тариқасида Буюк Британиянинг Украина ва ундан ташқаридаги ҳар қандай ҳарбий объекти ва техникаси нишонга олиниши мумкин.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москвада бўлиб ўтган брифингда Лондоннинг Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириши “ҳалокатли оқибатлар”га сабаб бўлишини айтиб, можаро “янги даражага” кўтарилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Москвадан Лондонга қаратилган кескин баёнотлар Буюк Британия бош вазири Энди Бёрнҳемнинг Украинага Storm Shadow ракеталарини ишлаб чиқариш технологияларини тақдим этиш ҳақидаги ваъдасидан сўнг тез-тез янграмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: