Британиялик машҳур актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик машҳур актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди

 

Британиялик таниқли актёр ва хонанда Тим Карри 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “KinoMail.ru” хабар берди.

Санъаткор 26 августга ўтар кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги хонадонида вафот этган. Ҳозирча унинг ўлими сабаби расман маълум қилинмаган.

Тим Карри 1946 йил 19 апрелда Буюк Британиянинг Чешир графлигида туғилган. У 1975 йилда экранларга чиққан “Рокки Ҳоррорнинг даҳшатли шоуси” мусиқий фильмидаги доктор Фрэнк-эн-Фертер роли орқали халқаро миқёсда машҳурликка эришган.

Актёр кейинчалик “Далил” (1985) комедиясида Уодсворт, “У” (1990) телесериалида эса қўрқинчли Пеннивайз образини гавдалантирган. Шунингдек, у “Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда йўқолган” ҳамда “Қизил октябрнинг таъқиб қилиниши” каби машҳур фильмларда ҳам рол ижро этган.

Карри қарийб 50 йиллик ижодий фаолияти давомида уч марта “Тони” мукофотига номзод бўлган ва “Эмми” мукофоти билан тақдирланган.

Актёр 2012 йилда оғир инсультни бошдан кечирган. Шундан сўнг у миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, узоқ муддат даволанган. Инсульт оқибатлари туфайли Карри умрининг охиригача мустақил юра олмаган.

2025 йилда актёрнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги мемуарлари ҳам нашр этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: