Хитой АҚШ учун тарифларни оширишга шошилмаяпти
Хитой АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан 24 фоизлик қўшимча божни қўллашни икки ой муддатга тўхтатиб туради. Ушбу қарор 10 ноябрдан кучга киради. Бироқ, амалдаги 10 фоизлик бож сақлаб қолинади.
Икки давлат раҳбарларининг сентябрь ойида Вашингтонда бўлиб ўтган саммитидан сўнг томонлар умумий қиймати 60 миллиард долларлик ўзаро божларни камайтириш пакетини таклиф қилган эди.
Келишув доирасида Хитой 2024 йилда АҚШдан импорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан божларни қарийб 17 миллиард долларга камайтиришни режалаштирган. Бироқ, ушбу режа ҳозирча якуний тасдиқдан ўтмаган.
Хитой Давлат кенгаши ҳузуридаги Божхона тарифлари комиссияси баёнотига кўра, божларни қўллашни тўхтатиб туриш қарори «Хитой ва АҚШ давлат раҳбарларининг Вашингтондаги учрашувида эришилган натижалар ва келишувларни амалга ошириш» мақсадида қабул қилинган.
