Пашинян Қорабоғ саҳифасини ёпмоқда

Пашинян Қорабоғ саҳифасини ёпмоқда

Арманистоннинг янги Конституциясида 1990 йилда қабул қилинган Мустақиллик декларациясига ҳавола бўлмайди. Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳаволани сақлаб қолиш Қорабоғ ҳаракатининг давом этиши ва **«можаро мантиғи»**га қайтишни англатган бўлар эди.

Пашинян 2026 йилги сайловлардан сўнг Озарбайжон билан тинчлик ўрнатиш Арманистоннинг миллий кун тартибига айланганини таъкидлади.

Боку Конституцияни ўзгартиришни якуний тинчлик келишувининг шартларидан бири сифатида кўрмоқда. Ереван эса амалдаги Асосий қонун қўшни давлатларга нисбатан ҳудудий даъволарни ўз ичига олганини рад этмоқда.

Янги Конституция тинчликни мустаҳкамлаши керак. Аммо уни Арманистон жамияти қўллаб-қувватлайдими — бу ҳали очиқ савол.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: