Пайариқда келинга тегишли мол-мулклар қонуний эгасига қайтарилди

Пайариқда келинга тегишли мол-мулклар қонуний эгасига қайтарилди

Оилавий келишмовчилик туфайли бошқа хонадонда сақланаётган 59 турдаги мол-мулк Мажбурий ижро бюроси аралашуви билан эгасига топширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2026 йил 24 июндаги қарорига асосан, жавобгар Ш.Х.нинг яшаш манзилида сақланаётган даъвогар Б.Х.га тегишли мол-мулкларни қонуний эгасига натура шаклида қайтариш белгиланган.

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Натижада суд қарори тўлиқ ижро қилиниб, 59 турдаги жами 93 дона мол-мулк аниқланиб, Б.Х.га қонуний эгасига топширилди.

Шу тариқа фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари тикланиб, суд ҳужжатининг амалда ижро этилиши таъминланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: