АҚШ разведкаси Эрон можарони давом эттириш режасида эканини аниқлади — The New York Times
АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон Яқин Шарқдаги нишонларга зарба бериш қобилиятига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқда. «Нью-Йорк Таймс» манбаларига таяниб ёзишича, Теҳрон можарони жиддий равишда авж олдириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Бир нечта америкалик амалдорнинг айтишича, бундай шароитда можарони якунлаш қийин бўлади. Уларнинг фикрича, Эрон АҚШ билан қандайдир келишувга эришишга тайёр эмас ва АҚШдаги оралиқ сайловлар арафасида Дональд Трампнинг сиёсий муаммоларини янада кучайтиришга ҳаракат қилиши мумкин.
Манбаларга кўра, яқин ҳафталарда Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига янги ҳужумлар уюштириши, шунингдек, Ҳурмуз бўғозидаги кемаларга зарба бериши мумкин.
