Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди 

Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди 

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, бир соат давом этган суҳбат «конструктив ва очиқ» руҳда ўтган.

«Путин ва Трамп АҚШ президенти вакилларининг Москва ва Киевга ташрифи юзасидан фикр алмашдилар. Бундан ташқари, Путин Трампга Россиянинг Европага нисбатан ҳеч қандай тажовузкор режалари йўқлигини таъкидлади», — деди Путиннинг ёрдамчиси.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Трамп можарони имкон қадар тезроқ якунлаш зарурати ҳақидаги «фикрни аниқ тарзда илгари сурган».

«Бу эса АҚШ ва Россия муносабатларини тўлиқ тиклаш учун улкан истиқболларни очиб берган бўларди. Трамп ушбу бурилишга ўз президентлиги даврида эришишдан манфаатдор», — дея қўшимча қилди россиялик расмий.

Икки етакчи, шунингдек, гуманитар масалалар, жумладан, маҳбуслар алмашинуви бўйича ишларни давом эттиришга ва доимо алоқада бўлиб туришга келишиб олдилар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: