Собиқ MI6 раҳбари: Исроил Ларижонийни Эрон билан келишувга эриша олиши мумкин бўлгани учун ўлдирган
Собиқ MI6 раҳбари Жон Сойерснинг айтишича, Эронда ҳозир ҳокимият учун кураш ва режимнинг тобора ҳарбийлашуви кузатилмоқда. Унинг фикрича, минтақада Эрон билан ўзаро келишувга эришиш имконияти мавжуд, аммо ҳозирча бу йўл ёпиқ.
Сойерс Али Ларижонийни икки томон учун ҳам мақбул тинчлик келишувига эриша олиши мумкин бўлган асосий шахслардан бири деб атаган. Унинг таъкидлашича, Ларижоний айнан шу сабабли Исроил томонидан атайлаб йўқ қилинган.
Ларижоний 2026 йил март ойида Теҳрон яқинига берилган Исроил зарбасида ҳалок бўлган. Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши унинг ўлимини тасдиқлаган.
