Испания бош вазири ЕИ ва Канада муносабатлари ҳақида рамзий пост қолдирди

Испания бош вазири ЕИ ва Канада муносабатлари ҳақида рамзий пост қолдирди

Испания бош вазири Педро Санчес Канаданинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияси ғоясига ўзига хос тарзда муносабат билдирди.

У Х ижтимоий тармоғида «янгиланган» Европа Иттифоқи байроғи тасвирини эълон қилди. Постга ҳеч қандай изоҳ ёки қўшимча матн берилмаган.

Суратда Европа Иттифоқи байроғи Канада рамзи ҳисобланган қизил заранг барги билан акс эттирилган.

Мазкур нашр Санчеснинг Канада ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эҳтимолий яқинлашув ғоясига рамзий муносабати сифатида баҳоланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: