Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди

Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди

Португалия терма жамоаси бир кунлик дам олишдан сўнг сешанба куни машғулотларга қайтди. Жамоа аввалроқ УЕФА Миллатлар лигасида Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, пайшанба куни эса Данияга қарши баҳс олиб боради.

A Bola маълумотига кўра, Криштиану Роналду жамоадошлари билан бирга машғулот ўтказмади.

Терма жамоа сардори машғулот бошланишидан ярим соат олдин майдонга чиққан, аммо машғулотга қўшилмаган. Кейинроқ у машғулот ҳали давом этаётган пайтда стадионни тарк этиб, меҳмонхонага йўл олган.

Роналду меҳмонхонада спорт залида алоҳида ишлаган. Португалия футбол федерацияси маълум қилишича, стадионда унга зарур бўлган тренажёр мавжуд бўлмаган.

Машғулотда сўнгги икки учрашувда иккита гол урган Жоау Феликс ҳам қатнашмади.

Франсишку Консейсау эса шу куни тиббий кўрикдан ўтгани сабаб машғулотни ўтказиб юборди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: