Путин: «Европа автомобиль саноати чуқур инқирозда»
Россия президенти Владимир Путин Европа автомобиль саноати чуқур инқирозни бошдан кечираётганини таъкидлади.
У бу ҳақда «Валдай» халқаро мунозара клубининг XXIII йиллик йиғилиши ялпи мажлисида гапирди.
«Европанинг автомобиль саноати қаерда? Корхоналар ёпиляпти. Тез орада ҳаммамиз Хитой машиналарида юрадиган бўламиз. Бу яхшими ёки ёмонми — билмайман, аммо улар арзон ва сифатли», — деди Путин.
Шунингдек, Путин Москва Европа Иттифоқининг парчаланишига интилаётгани йўқлигини билдирди.
