Том Холланд ва Зендея Лондонда қарийб миллион долларга арзонлаштирилган ҳашаматли уй сотиб олди

Том Холланд ва Зендея Лондонда қарийб миллион долларга арзонлаштирилган ҳашаматли уй сотиб олди

Голливуднинг машҳур жуфтлиги Том Холланд ва Зендея Лондонда янги кўчмас мулк харид қилди. Улар шаҳарнинг сокин ва кўкаламзор ҳудудларидан бирида жойлашган беш хонали ҳашаматли уй учун савдолашиш орқали дастлабки нархдан 987 минг доллар кам тўлашга эришган.

Daily Mail нашри хабар беришича, қарийб 40 сотих майдонни эгаллаган ҳовлида тўртта кенг меҳмонхона ва тўртта ҳаммом мавжуд. Уйнинг қулай жойлашуви ва кенг ҳудуди машҳур жуфтликнинг эътиборини тортган.

Том Холланд учун бу Лондондаги биринчи кўчмас мулк эмас. Актёр аввалроқ шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида 3,2 миллион долларга тўрт хонали уй сотиб олган. Айни пайтда қиймати 5,9 миллион долларга баҳоланаётган мазкур ҳовлида спорт зали, уй кинотеатри ва алоҳида дам олиш хонаси ҳам бор.

 

Эслатиб ўтамиз, Том Холланд ва Зендея «Ўргимчак-одам: Уйга қайтиш» фильми суратга олинаётган вақтда танишган. Жуфтлик 2021 йил кузида муносабатларини расман ошкор қилган эди. Яқинда Зендея «Одиссея» фильми суратга олиш жараёнида Холланд доимо уни қўллаб-қувватлаб турганини ҳам таъкидлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: