Баҳодир Аҳмедов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Аввал жамоани бошқарган испаниялик Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли лавозимини тарк этганидан сўнг, федерация янги мураббий сифатида Баҳодир Аҳмедов номзодини маъқуллади.
Аҳмедов аввал ҳам терма жамоага устозлик қилган. Унинг қўл остида Ўзбекистон икки марта Осиё кубогининг бронза медалини қўлга киритган ва 2021 йилги жаҳон чемпионатида плей-оффга чиққан.
