Испанияда футболчи ўйин вақтида юрак хуружини бошдан кечирди

Испанияда футболчи ўйин вақтида юрак хуружини бошдан кечирди

 

«Тенерифе» ҳужумчиси Хесус де Мигель «Андорра» дарвозабони билан тўқнашувда кўкрагига тизза зарбаси олган ва ҳушини йўқотган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ҳодиса ўйиннинг 96-дақиқасида юз берган. Шифокорлар майдонда футболчининг юрак уришини тиклашга муваффақ бўлган.

 

Клуб маълум қилишича, де Мигель ҳозир реанимацияда. Унинг аҳволи оғир, аммо барқарор.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: